Арманистон Бош вазири Озарбойжон республикаси президенти таклифини рад этди
Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Никол Пашинянинг Боку давлатига алоқа йўлини қарши сўровига салбий жавоб берганини маълум қилди.
Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасини имзоланганидан кейин Озарбойжон Республикаси президенти Ереванда давлати билан Арманистоннинг жанубий " Сионик" вилоятидан Озарбойжон республикасининг Нахичавон ҳудудидан кордор очиб беришини сўраган аммо Арманистон давлати унга қарши чиқди.
Илҳом Алиев бу йўлакни Зангизур эканлигини таъкидламоқда аммо Арманистон ҳукумати йўлакни Озарбойжон республикасига беришга қарши.
Арманистон расмийлари эса бундан олдин Туркия ҳукумати Арманистонга ҳам худди шундай таклиф билан мурожаат қилгани бироқ салбий жавоб олганини хабар қилган.
Озартож сайтига кўра, Илҳом Алиев Прагадаги Европа Иттифоқи саммитида қатнашганидан сўнг Озарбойжон республикаси телеканаллари билан суҳбатида, яна Арманистон Бош вазиридан мен машина йўналишини сўрадим лекин Пашинян ижобий жавоб бермади деб қўшимча қилди.
Озарбойжон республикаси президенти Арманистон Бош вазирини ўз мажбуриятини бузганликда айблаб, биз сабр-тоқат ва ўзимизни тийиб туришга давом эттирмоқдамиз деб иддао қилди.
Илҳом Алиев шунингдек биз кейинги учрашувларда айниқса икки давлат ўртасидаги чегарани белгилаш бўйича учрашувларида биз талабимизни яна ўртага қўямиз деб таъкидлади.