7 лик гуруҳи Россия давлатини ядро қуролдан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 12 Oct 2022 08:28:06 GMT )
октябр 12, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • 7 лик гуруҳи Россия давлатини ядро қуролдан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирди
    7 лик гуруҳи Россия давлатини ядро қуролдан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирди

Ката 7 лик гуруҳига аъзо давлатлар Россияга йўллаган баёнотида ядро қуролдан фойдаланиш Москва давати учун оғир оқибатларни олиб келиши хусусида огоҳлантирди.

Россия президенти Владимир Путин бундан олдин телевиденияисга берган интервьюсида,  Россия ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун керак бўлса ҳар қандай қуролдан фойдаланишни айтган эди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германия кабинети матбуот хизмати тарқатган баёнотига асосан, 7 лик гуруҳи раҳбарари яъне Британия. Германия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония давлатари Украинада яро қуролидан фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирдилар.

Баёнотда шунингдек, агар Россия ядро қуролидан фойдаланса, бу давлатлар томонидан қаттиқ чоралар кўрилади деб келтирилган.

Кеча  G7  аъзо давлатларни онлайн йиғилиши ўтказилди ва бу йиғилишда турли хавфсизлик соҳалари, жумладан Украинадаги уруш муҳокама қилинди ва бу хусусда фикр алмашилди.