Эртага Пекин шаҳрида бу мамлакат Коммунистик партиясининг йиғилиши бошланади
(last modified Sat, 15 Oct 2022 11:21:10 GMT )
октябр 15, 2022 16:21 Asia/Tashkent
  • Эртага Пекин шаҳрида бу мамлакат Коммунистик партиясининг йиғилиши бошланади
    Эртага Пекин шаҳрида бу мамлакат Коммунистик партиясининг йиғилиши бошланади

Эртага якшанба куни Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партиясининг 20-съезди бошланади. 7 кунлик йиғилиш якунида Хитой раҳбари 3 -марта Коммунистик партия раислигига кириши кутилмоқда.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой раҳбари Си Цзинпин  уччинчи муддатга коммунистик партия раиси этиб сайланса,  Мао Цедундан кейинги Хитойнинг энг қудратли раҳбарига айланади.

Бир ҳафта давом этиши кутилган бу йиғилишда тахминан  2300 га яқин вакил иштирок этади. Пекин шаҳрида хавфсизлик даражаси ошди ва коронавирусни кузатиш сиёсатини  кучайтирди.

Пекин яқинида жойлашган Хебей минтақасида конгресс йиғилиши кунларида ҳаво тоза бўлиши учун пўлат заводларига ўз фаолияти тўхтатишлари буюрилган.

Хитойдаги энг йирик сиёсий воқеа ва айни пайтда дунёнинг энг муҳим воқеалардан бири сифатида аталган Хитой Коммунистик партиясининг  20- миллий қурултойида Хитойнинг ривожланиш жараёнини давом эттириш учун муҳим қарорлар қабул қилинади.

Йиғилишда  Хитой президени Си Цзинпин хавфсизлик ва ўзига ишонч, иқтисодиётни миллий назорат қилиш, қатъий дипломатия ва Тайванни қайтариб олиш учун босимни кучайтиришга урғу бериши кутилмоқда.