НАТО Россия билан кескинликлар авжида ядровий машғулотларни бошлади
НАТО йиллик ядровий машқлари Россия билан кескинликларнинг авжида ва ўртасида бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, НАТО Ғарбий Европада Ғарб давлатлари айниқса АҚШ ва Россия ўртасидаги кескинлик билан бир вақтда кеча ядровий превентив машқларини бошлади.
НАТО ҳарбий алянси бу машқлар Россия ва Украина ўртасидаги урушдан олдин режалаштирилганлигини ва ҳозирги вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини иддао қилди.
НАТО ҳарбий машғулотлари АҚШнинг B-52 бомбардимоқчи самолётлари иштирокида ўтказилади ва 60 дан ортиқ қирувчи Белгия, Бртания ва Шимолий денгиз устидан парвоз қилади.
НАТОнинг йиллик ядровий машқлари 30 октябргача давом этиши режалаштирилган.
Россиянинг собиқ бош вазири эса миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев кеча сионистик режимни Украинани қўллаб-қувватлашидан огоҳлантирди.
Дмитрий Медведев шунингдек агар Исроил режими Украинага қурол жўнатиб бу давлатни қўлаб-қувватламоқчи бўлса бу масала Тел-авивниг Москва билан муносабатларига ҳалокатли таъсир кўрсатади деб маълум қилди.
Россиянинг ушбу расмийсининг баёноти эса сионистик режим расмийларидан бири Исроилининг ҳам худди НАТО аъзолари каби Украинага қуролли ёрдам кўрсатиш вақти келганини айтганидан кейин янграган.