Жанубий Корея Сариқ денгизидаги машқларини бошлади
Бугун Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари Сариқ денгизда армия, ҳаво кучлари, қирғоқ хавфсизлиги ва АҚШ кучлари иштирокида кенг кўламли машғулотларини бошлади.
Бугун Шимолий Корея армияси Жанубий Корея кучларининг Пхеньянга тегишли кема томон огоҳлантируви зарбасига жавоб қайтарди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугунги машғулот 18-октябрда бошланиб, 28-октярбгача давом этадиган “Xoguk” номли йирик йиллик машғулотларнинг бир қисми ҳисобланади.
Жанубий Корея ҳарбийларининг хорижий провакацияларига қарши биргаликдаги ва қўшма денгиз амалиётлари салоҳиятини кучайтириш, денгизга қарши махсус операциялар кучларининг имкониятларини яхшилашга эътибор қаратиш ва Шимолий Кореянинг шимолий чегара чиқиғи яқинидаги провакацион ҳаракатларига жавоб қайтариш ушбу 4 кунлик денгиз машқлари мақсадларидан биридир.
20 дан ортиқ ҳарбий кемалар, жумладан Aegis жанговар ахборот ва бошқарув тизими билан жиҳозланган эсминенслар ва фрегатлар, вертолётлар, F-15K ва F-16 қирувчи самолётлари шунингдек, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг A-10 Thunderbolt самолётлари иштирок этмоқда.