Владимир Путин: Россияни Халқаро майдондан четлаштириш мумкин мэас
Россия президенти Европа Иттифои Россияни турли халқаро форматлардан олиб ташлашга ҳаракат қилаётганини бироқ бу мутлақо мумкин эмаслигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Арманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари иштирокидаги 3 томонлама музокаралар якунланганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи аъзолари Россияни барча халқаро форматлардан четлаштиришга ҳаракат қилмоқда ва бу позиция мантиқсиз ва реал эмас деб эълон қилди.
Путин сўзларининг бошқа қисимда, Европа шериклари Россияни турли форматлардан жумладан Тоғли Қорабоғ масаласини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган форматлардан четлатиш учун ўз сиёсатини олиб бормоқда, аммо баъзи шароитларда жумладан Қорабоғ масаласида бу мутлақо мумкин эмас деб аниқлик киритди.
Россия президенти шунингдек Россия қарама-қаршиликни камайтириш ва можароларни ҳал қилиш бўйича ҳар қандай саъй-ҳаракатларни доимо олқишлайди деб қўшимча қилди.
Владимир Путин Украина билан музокаралар ҳақида ҳам Россиянинг Украина билан музокаралар бўйича позицияси шубҳасиз ва ўзгармас эканлигини ва айнан Киев расмийлари музокарага тайёр эмаслигини ҳам таъкидлади.