ноябр 08, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • АҚШда ўртабосқич сайловлар ўтказилади
    АҚШда ўртабосқич сайловлар ўтказилади

АҚШда оралиқ сайловлар бугун 8 ноябр куни бўлиб ўтади. Сайловда вакиллар палатасидаги барча 435 ўрин ва сенатдаги 100 ўриндан 35 таси учун кураш олиб борилади.

Шунингдек АҚШнинг 36 штатида губернаторлик учун икки Республикачи ва демократик партия номзодлари кураш олиб боради.

CNN, NBC ва ABC каби ОАВ ўзлариниг сўнгги ўрта муддатли сайлов прогнозларига демократларнинг ғалаба қозониш имкониятларини жуда заиф деб таърифладилар.

АҚШнинг 47 штатидаги 41 миллиондан ортиқ АҚШликлар муддатдан олдин ва бу мамлакатда оралиқ сайловлар расмий бошланишидан олдин овоз берди.

Маълумотга асосан бу йилги АҚШ оралиқ сайловларида муддатдан олдин овоз бериш  2018 йилга қараганда кўпроқ ошган.

АҚШ ўрта босқич сайловлари билан бир вақтда дунёда демократиянинг флагманини иддао қиладиган мамлакатда сиёсий зўравонлик ва демократияга таҳдидлар ҳақидаги хавотирлар сезиларли даражада ошди.

Эй БИ СИ Нюс ва Вашингтон пост газетатлари ўтказган янги сўров натижалари эса деярли   10 АҚШликдан 9 нафари ундан хавотирда ва сиёсий тафовутларнинг кучайиши бу мамлакатда сиёсий сабабларга кўра зўравонлик хавфини оширишини кўрсатади.

 

Ёрлиқ