Россия қўшинлари Херсонни тарк этади
(last modified Thu, 10 Nov 2022 08:15:06 GMT )
ноябр 10, 2022 13:15 Asia/Tashkent
  • Россия қўшинлари Херсонни тарк этади
    Россия қўшинлари Херсонни тарк этади

Россия мудофаа вазири бу мамлакатнинг Херсон ҳудудидаги ҳарбий кучларига бу шаҳарни тарк этишни буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерзга таяниб хабар қилишича, Россия армияси Украина жанубидаги Херсон шаҳридан олиб чиқилмоқда деб хабар қилди кеча  Кремльнинг юқори мартабали расмийлари.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча рус кучларига Херсон шаҳри яқинида Украина ҳужумларига қарши Днепр дарёсининг ғарбий соҳилига чекинишини буюрди.

Россия қуролли кучлари қўмондони Сергей Суровикин телевидения орқали чиқишида,  Херсон шаҳрини энди таъминот қилишнинг иложи йўқлигини маълум қилди.

Суровикин дарёнинг шарқий соҳилида мудофаа чизиғи яратишни таклиф қилгани айтди. У шунингдек аскарлар ҳаётини ва бўлинмаларимининг жанговар салоҳиятини сақлаб қоламиз. Уларни ҳарбий қирғоқда сақлаш маъносиздир. Баъзилари бошқа жабҳаларда қўлланиши мумкин деб қайд этди.

Бошқа хабарга кўра кеча Россия Мудофаа вазирлиги рус кучлари душманнинг бир неча ўқдаги ҳужумларига қарши туриш чоғида  350 нафар украиналик аскарни ўлдиришдан ташқари, Днепропетровск шаҳри яқинидаги Ҳимарс ракета отиш мосламалари сақланадиган омборни вайрон қилгани ҳақида хабар берди.

Ёрлиқ