Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистонни огоҳлантирди
(last modified Mon, 31 Oct 2016 13:29:13 GMT )
октябр 31, 2016 18:29 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистонни огоҳлантирди

Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан озарбайжонлик ноҳарбийлар нишонга олинаётганлиги ҳақида огоҳлантирди

Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан озарбайжонлик ноҳарбийлар нишонга олинаётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлиги бугун душанба кунги баёнотида Арманистон қуролли кучлари ўтган 3 кун мобайнида Озарбайжоннинг тинч аҳолисига қарата оғир қуроллар билан жумладан 60 ва 82 миллиметрли калибр минамётлар билан ўққа тутилганлиги маълум қилди. Шунингдек, Озарбайжон мудофаа вазирлиги бу ҳақда шундай айтдики, қишлоқларни нишонга олиш ва қишлоқ аҳлининг тинчлиги бузиш, Озарбайжон республикаси томонидан ҳам барча ҳарбий имкониятларни ишга солиб қарши жавоб қайтариши учун тегишли чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Бу ишнинг масъулияти эса Арманистон армияси қўмондонларининг зиммасига тушади. Тоғли Қорабоғ 1991 йилда Озарбайжон республикасидан ажралиб чиқиб ўз мустақиллигини эълон қилган. Озарбайжон ва Арманистон ҳарбий кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг, 1994 йилга келиб Баку давлати ушбу минтақани назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлди.