Дмитрий Медведев: Россия қурол имкониятларидан фойдалангани йўқ
(last modified Sun, 13 Nov 2022 09:53:37 GMT )
ноябр 13, 2022 14:53 Asia/Tashkent
  • Дмитрий Медведев: Россия қурол имкониятларидан фойдалангани йўқ
    Дмитрий Медведев: Россия қурол имкониятларидан фойдалангани йўқ

Россия Хавфсизлик кенгаши депутати Украинаи Россия армияси Киевга қарши амалиётларда ҳалигача барча қурол имкониятларидан фойдаланмагани ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларда бу давлат ҳалигача қурол-яроқ арсеналидан тўлиқ фойдаланмаган ва думшманнинг барча позицияларини нишонга олмаган чунки бузғунчи қуроллардан фойдаланишнинг маълум муддати бор деб изоҳлади.

Дмитрий Медведев можаронинг ҳар бир босқичда мавжуд шароитга қараб махсус қуроллар қўлланилади деб айтди.

Шунингдек Белорус давлати чегара қўмитаси Украина армияси Белорус чегараларига қарата мина қўйишда давомо этаётганини хабар қилди.

Бу қўмита ўтган чоршанба куни Украина армияси кучлари Белорус билан чегара яқинида мина қўйгани акс этган суратларни чоп этди.

Белорусия давлат чегара қўмитаси бундан олдин Украина кучлари Белорус билан чегарадаги деярли барча кўприкларни портлатиб юборганини ва Белорус билан чегарадош ҳудудларидан йўлланга мина қўйганини маълум қилган эди.