Россия армиясининг Донецкда олдинга силжиши; Майорск рус кучлари назорати остида
Россия ОАВ кеча Донецк вилоятида жойлашган Майорск шаҳри мамлакат армияси назорати остида эканини хабар қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Қуроли кучлари шунингдек Украина кучларининг Краснолимандаги бошланғич чизиққа қайтаришга муваффақ бўлди. Хабарда келитирилишича, рус кучлари Донецк ва Новая Каховкада ҳам олдинга силжишни давом эттирмоқда.
Бошқа хабарга кўра, кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков ўтказилган матбуот анжуманида ўтган кечаю кундузда турли ҳудудларда 240 га яқин украиналик миллатчи, 30 нафар хорижлик ёлланма аскар ўлдирилди. Украинанинг Mi-8 вертолёти ва 6 та учувчисиз учоғи уриб туширилди.
Унга кўра, душман Кобянск йўналишида рус кучларининг Луганскдаги бўлинмаларига миллатчилар кўмагида иккита тактик гуруҳи ёрдами билан икки марта ҳужум қилишга уринган аммо иккила уриниш ҳам мувафаққиятсиз тугади деб қўшимча қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Россиянинг Украинага қарши махсус ҳарбий операцяи бошланганидан буён 333 та қирувчи самолёт, 176 та вертолёт, 2498 та дрон, 388 та зенит-ракета мажмуаси, 6569 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника ҳамда 887 та кўп сонли жангвоар техника йўқ қилинди деб қўшимча қилди.