Никол Пашинян Илҳом Алиевни танқид қилди
Арманистон Бош вазири Озарбойжон республикаси президентининг 8-ноябр куни арманларни қўрқитиш учун қилган баёнотларидан мақсадини маълум қилди.
Афтидан Илҳом Алиев сўнгги кунларда мустамликачилик ҳаракатларини кучайтирган. Алиев 8-нобярь Қорабоғ урушининг 2 йиллиги муносабати билан Бокуда " Ғалаба куни" атаган нутқида Арманистоннинг баъзи шаҳарлари ҳақида баёнот бериб Арманистон шаҳарларини эгаллаш истагини яна бир бор кўрсатди, аммо бу баёнотлар Арманистон бош вазирининг муносабатида учради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян кеча бу хусусдаги сўзларида бу баёнотлар тинч аҳоли орасида қўрқув ва уйғотиш учун яққол уриниш эканлигини айтди.
Пашинян Твиттер саҳифасида ҳам Илҳом Алиев ҳарбий кийимда армияда тажовузкор ва хавотирли баёнотлар берди ва Сисиян, Горис, Сиёник ва Арманистоннинг айрим шаҳарларини назарга тутганини айтди деб ёзди.
Арманистон эса бу сўзнинг маъносини яхши билади. Бу баёнотлар тинч аҳолини қўрқитишга яққол уринишдир.