Москва учрашуви якунида АҚШ томонидан Афғонистон активларини озод қилиш зарурлиги таъкидланди
(last modified Thu, 17 Nov 2022 09:07:37 GMT )
ноябр 17, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Москва учрашуви якунида АҚШ томонидан Афғонистон активларини озод қилиш зарурлиги таъкидланди
    Москва учрашуви якунида АҚШ томонидан Афғонистон активларини озод қилиш зарурлиги таъкидланди

Москва учрашуви иштирок давлатлари вакиллари бу саммит якунида АҚШ томонидан блокланган Афғонистон активларини озод қилинишини таъкидладилар.

Кеча Афғонистон бўйича Москва учрашув Толибон вакиллари иштирокисиз 14 давлат жумладан Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кобулов  кеча Москвадаги учрашув якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Афғонистондаги молиявий инқироз сабаб АҚШ томонидан мамлакат активларини блокла қўйишва ўзлаштириб олиш эканини таъкидлаб, бу йиғилишда қатнашган барча давлатлар якуний баёнотида АҚШдан Афғонистонга қарши банк чекловларини бекор қилишни сўради. Кобулов шунингдек Москва учрашувида Афғонистонда инклюзив, ҳукумат шаклланиши яна бир бо таъкидланди деб изоҳлади.

Шу ҳолда Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг Қатардаги сиёсий идораси котиби Муҳаммаднаим Вардак бу ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият томнидан тан олинишини кўп вавт талаб қилувчи жараён эканлигини таъкидлаб уни тан олиши ҳаракталари давом этмоқда деб иддао қилди.

Наим Вардак шунингдек Толибон ҳукумати ҳозирда дунёнинг аксарият давлатлари билан турли соҳаларда алоқа ўрнатмоқда ва турли давлатларнинг расмийлари Афғонистонга ташриф буюрмоқда ҳамда савдо -иқтисодий алоқалар ҳам йўлга қўйилган деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ