Дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларининг статистикаси маълум қилинди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ЖССТ сўнгги ҳисоботига асосан, ҳар йили дунёда 1,3 миллион киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг -ЖССТ сўнгги ҳисоботига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари туфайли дунё бўйлаб ҳар куни ўртача 3600 киши, йилида 1,3 миллион киши ҳалок бўлади.
Ҳисоботга кўра, 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар ўлимининг асосий сабабларидан бири йўл-транспорт ҳодисалари натижасида олинган жароҳатлардир.
ЙТҲ қурбонларининг яримидан кўпи пиёдалар, велосипедчилар ва мотоциклчилардир.
Ҳисоботга биноан аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлишгани ва уларнинг 4 дан 3 қисми 25 ёшгача бўлган эркаклардир.
Бундан ташқари бахтсиз ҳодисалар сабаб бўлимнинг 93 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.