ноябр 27, 2022 12:48 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари: Шимолий Кореянинг мақсади- дунёдаги энг кучли ядровий қудратга эга бўлишдир
    Шимолий Корея раҳбари: Шимолий Кореянинг мақсади- дунёдаги энг кучли ядровий қудратга эга бўлишдир

Кеча Шимолий Корея раҳбари АҚШнинг ҳукмронлиги ва нуфузига қарши туриш ҳақида гапириб, Пхеняннинг мақсади-дунёдаги энг кучли ядровий қудратга айланишдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Пхенян марказий ахборон агентлигига таяниб хабар қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин дунёдаги энг кучли ядровий  қудратга эга бўлиш жуда муҳим масала эканлигига тўхталиб, қитъаларо баллистик ракетанинг учирилиши бутун дунёга Шимолий Корея тўлиқ ядровий давлат эканлигини ва АҚШнинг ҳукумронлигига қарши тура олишини исботлади деб  изоҳлади.

Шимолий Кореянинг ядровий олимлари ядровий тўсиқни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда давом эттириши керак ва улар бизнинг мутлақ кучимизни ҳимоя қилишга содиқдирлар ва ракеталар Пхеняннинг исталган йўналиши бўйича учади деб қўшимча қилди Ким Чен Ин.

Яқинда Шимолий Корея давлати Япония денгизи томонига  Haosong номли қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Япония расмийларига кўра бу эса Хоккайдо оролидан  200 километр ғарбда Япониянинг эксклюзив иқтисодий зоннасида қулади. Япония ҳам ҳарбий иттифоқдоши АҚШ билан қўшма машғулот ўтказди. 

Шимолий Корея ўзиинг ҳарбий фаолияти АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг ҳарбий машғулотлари ва ҳаракатларига жавоб эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Пхеняннинг фикрича улар Шарқ Осиё минтақасида кескинлик ва беқарорликни келтириб чиқармоқда.

Ёрлиқ