Россия давлати: Украина билан ҳозирча музокаралар олиб борилмайди
Россия президентлиги матбуот котиби Украина билан ҳозирча музокаралар олиб боришнинг йўқлигини таъкидлаб, Киевда Россиянинг талаб ва шартлари билан музокара олиб бориш учун сиёсий ирода ва хоҳиши бўлиши кераклигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кремлда ўтказилган матбуот анжуманида Россия президентлик матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб расмийларининг Москва ва Киевнинг музокара столига қайтиши зарурлиги ҳақидаги баёнотларига жавобан бу мулоқотни амалга ошириши учун Украинанинг сиёсий иродаси зарур.
Матбуот анжуман чоғида Дмитрий Песков аслида ҳозир ҳеч қандай музокара олиб бориш мумкин эмас, чунки Украина томони буни мутлақо рад этади. Демак Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари давом этади деб таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Украинани март ойидан бери ўтказилмаган тинчлик музокараларни тўхтатишда айблаган ҳолда, Украина томонидан тинчлик-музокаралардаги келишувини рад этиш АҚШ буйруғи билан амлага оширилгани очиқ ва рашван деб изоҳлаганди
Бундан олдин Песков 2022-йил сентбярь ойи охирида Россия ҳали ҳам Украина билан музокарага тайёрлигини тасдиқлади.