декабр 01, 2022 16:38 Asia/Tashkent
  • Россия 2023 йилда мудофаа бюджетини 150 фоизга оширади
    Россия 2023 йилда мудофаа бюджетини 150 фоизга оширади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу келаси йилда бу мамлакат ҳукуматининг мудофаа бюджети 150 фоизга ошириши маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва Россия армияси қўмондонлари билан учрашувда мудофаа бюджетининг кўпайиши ҳарбий қисм ва бирикмаларининг 97 фоизгача қурол-яроқ ва техникаси доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Россия мудофаа вазири, бу қарорнинг ракета ва артиллерия ривожлантириш истагини кучайтирганига эътибор қаратиб, кучлар етказиб беришда имкон қадар кўпроқ амалиёт ва тартибни сақлаш муҳим деб қўшимча қилди.

Шойгу сўзларининг бошқа қисмида Шойгу сўнгги икки ой ичида  300 мингдан ортиқ россиялик ўртасидаги аскарлар, жумладан кўнгиллилар ҳам ўқитилганини таъкидлади.

У ўз сўзларида янги ҳарбий қисмларини жанговар тайёргарлигида 3 мингга яқин инструктор қатнашди ва Россия ва Белорус  ҳудуди юздан ортиқ ўқув майдончалари машғулотлар учун фойдаланилди деб аниқлик киритди.

Учрашувда Сергей Шойгу йирик ҳарбий лойиҳалар, хусусан янги ракета тизимларини жойлаштириш инфратузилмаси ҳақида ҳам гапирди.

Ёрлиқ