Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия нефтининг нархини аниқлаш хусусида келиша олишди
Европа иттифоқига аъзо давлатлар кеча денгиз орқали ташиладиган Россия хом нефтининг бир баррели учун 60 доллар бўлиши хусусида келиша олишди.
Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу келишув душанба куни Европа Иттифоқи Россия хом нефтни денгиз орқали иппорт қилишни тўхтатиши билан бир вақтда кучга киради. Украина билан уруш даврида Москванинг хом нефт экспотидан тушадиган даромадларни камайтиришга қаратилган келишув Европа Иттифқоқига аъзо 27 давлат вакиллари ўртасида бир неча кун давом этган кескин музокараларга якун ясади.
Бу нарх чегарасини белгилашдан мақсад, Россиянинг Украинага қарши уруши 2023 йилга, яъни иккинчи йилга яқинлашаётган бир вақтда Москванинг хом нефт экспорти ва сотишдан тушган даромадларига зарба беришдир.
Шунингдек бу келишув Россия нефт нархининг юқори чегараи хом нефт бозор нархидан камида 5 фоиз паст бўлишини кафолатлайди ва бу нарх ҳар икки ойда қайта кўрибчиқлиши керак.
Бу келишувнинг бир қисми сифатида G7 давлатлари ўзларининг юк ташиш компанияларига Россия нефти бир баррел учун 60 доллардан юқори нархда сотилса уларни ташишни осонлаштиришни тақиқлайди.
Россия мамлакати Саудия Арабистонидан кейин дунёдаги иккинчи йирик хом нефт экспортчи бўлиб глобал хом нефтга бўлган талабнинг қарйиб 10 фоизини таъминлайди.