АҚШнинг СЕНТКОМ террорчи қўмондонлиги Эронни айбламоқда
(last modified Sun, 04 Dec 2022 08:17:49 GMT )
декабр 04, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг СЕНТКОМ террорчи қўмондонлиги Эронни айбламоқда
    АҚШнинг СЕНТКОМ террорчи қўмондонлиги Эронни айбламоқда

CENTCOM номли АҚШ марказий қўмондонлиги террорчилик штаб-квартираси қўмондони Вашингтон режимининг уруш қўзғатувчиси ва Ғарбий Осиё минтақасига аралашувини тилга олмай, Теҳронни бу минтақадаги нобарқарорликларда абйлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, CENTCOM номи билан танилган АҚШ Марказий террорчили қўмондонлиги қўмондони Майк Корилла АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини бешинчи флотининг Эронга қарши айбловига жавобан ва ўз мамлакатнинг Ғарбий Осиё минтақасисда Вашингтон ҳудудидан кўп километр узоқда жойлашгани ҳақида заррача ҳам эслатиб ўтмасдан  Эрон ҳамон Ғарбий Осиёдаги асосий беқарорлаштирувчи элемент бўлиб қолмоқда деб иддао қилди.

Эрон Ислом республикасининг минтақавий қудрати ва таъсиридан доим қўрққан АҚШ Ғарбий Осиёнинг  етти йиллик тажовузини ва босқинчилиги Эрондан қўрқитиш билан оқлаб келган.

Кеча АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг 5-флоти ўзининг сўнгги айбловини ассосиз тарқатиб, 1- декабрь куни Уммон кўрфазида Эрондан Яманга денгиз йўли бўйлаб  50 тоннадан ортиқ ўқ дорилар, ёқилғи бўлган балиқ кемасини кузатганини иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ Оқ уйнинг сионистик режим билан ҳамфикр бўлган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Саливан Уммон денгизидаги кемага учувчисиз учоқлар ҳужуми учун Эронни айблаганди.

Бундан олдин Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам Эрон Ислом Республикасига қарши ёлғон айбловлар қўйиш АҚШ ҳукумати, сионистик режим ва бу давлатларнинг баъзи иттифоқчиларининг маълум ёндашувидир деб таъкидлади.