декабр 04, 2022 15:16 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: дунё аҳолисининг 90% коронавирусга қарши иммунитетга эга

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсус кеча коронавирус пандемиясига қарши эҳтиёт чораларини камайтириш ҳақида огоҳлантириб дунё аҳолисининг камида 90 фоизи қандайдир тарзда коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлигини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ЖССТ Бош директори матбуот анжуманида бу пандемия бўйича эҳтиёткорликнинг камайиши Омикрон штаммини алмаштириши мумкин бўлган янги тарқаладиган штаммининг пайдо бўлишига йўл очади деб айтди.

У ўз сўзларида ҳозирги вақтда Омикрон штамми бутун дунё бўйлаб доминант штамм ҳисобланади. Ҳозирги вақтда муоммалада Омикроннинг  500 дан ортиқ субштамми мавжуд бўлиб уларнинг барчаси жуда юқумли ва мутациясияларни ўз ичга олади. Бу эса уларга иммунитет тўсиқларни осонгина енгиб ўтишга имкон беради, аммо улар аввалги штаммларга қараганда камроқ касаллик келтириб чиқаради деб қўшимча қилди.

ЖССТга дунё мамлакатлари томонидан коронавирус туфайли жами 6 миллион  600 минг ўлим ҳақида хабар берилган. Ҳолбуки  инфекциясининг 640 миллионга яқин ҳолат қайд жтилган.

Аммо ЖССТ маълумотларига биноан ҳақиқий қурбонлар анча оғироқдир.

Ёрлиқ