Корея ярим оролида кескинликлар кучайиб бормоқда
(last modified Tue, 06 Dec 2022 08:11:30 GMT )
декабр 06, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • Корея ярим оролида кескинликлар кучайиб бормоқда
    Корея ярим оролида кескинликлар кучайиб бормоқда

Шимолий Корея армияси Бош штаби Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги машғулотларнинг кўпайишига жавобан яна бир бор ўз чегара бўлинмаларига буфер зонаси ва икки Корея ўртасидаги чегарани ўққа тутишни буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг " Юнҳоп" ахборот агентлигига таяниб хабар қилишча, Шимолий Корея халқ армияси бош штаби сешанба кунги баёнотида Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбий машғулотлари Корея Ярим оролини олдиндан айтиб бўлмайдиган босқичга олиб чиқиши ҳақида огоҳлантирди.

Пхенян давлати шунингдек ракета синовлари АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан амалга оширилгани провакациялар ва кескинликларга жавоб эканлиги таъкидламоқда.

Кеча -душанба куни Шимолий Корея армияси Жанубий Кореянинг сўнгги машғулотларига жавобан икки Корея ўртасидаги буфер зонага қарам 130 та артиллерия ўқларини отди.

Жанубий Кореянинг янги машғулотлари кеча бошланди ва чоршанба эртагача давом этиши кутилмоқда.

Жанубий Корея қўшинлари ўтган пайшанба куни ва жума кунлари Шимолий Корея армияси иккита қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди.

Бу учиришлар Шимолий Корея ўтган ҳафта АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш ҳаракатига қарши  қаттиқроқ" ҳарбий жавоб чораларни кўриш ҳақидаги оггоҳлантиришидан кейин амалга оширилди.

Ёрлиқ