Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси етакичлари қўшма баёнот чиқардилар
3 томонлама учрашувдан кейин Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ошириш зарурлигини таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов ва Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида учрашди. Бу мамлакатлар етакчилари учрашувининг якуний баёнотида 3 давлат раҳбарлари тенг ҳуқуқ ва ўзаро ҳурмат ва манфаатлар доирасидаги муносабатларни кенгайтириш муҳимлигини маълум қилдилар.
Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси президентлари минтақада ва дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик соҳасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигини ҳам эълон қилдилар.
Баёнотда Кипр муаммосига ҳақиқий ечим топиш зарурлиги таъкидланган ҳолда, дунёда ирқчилик ва исломофобиянинг кучайишидан хавотир билдирди.
Терроризм, сепаратизм ва экстремизм, ҳамда уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, қурол-яроқ ва одам савдоси, ноқонуний иммиграцияга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳам таъкидланган.
3 мамлакат етакчилари савдо айирбошлашни кенгайтириш ва 3 томонлама сармоя киритишга кўмаклашиш ҳам қўшма иқтисодий лойиҳаларни айниқса энергетика ва транспорт соҳаларида амалга оширишни муҳим деб баҳоладилар.