Сеул давлати: Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказади
(last modified Sun, 18 Dec 2022 11:30:04 GMT )
декабр 18, 2022 16:30 Asia/Tashkent
  • Сеул давлати: Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказади
    Сеул давлати: Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказади

Жанубий Корея ва Япония расмийлари бугун Шимолий Корея давлатини ярим оролининг шарқий қирғоқлари томон баллистик ракета учирганини иддао қилди.

Минтақада кескинликнинг кучайишига сабаб  бўлган АҚШнинг Корея ярим оролидаги ҳарбий иштирокини кучайтиришга қаратилган ҳаракатларидан кейин,  Шимолий Корея бу ҳаракатларга қарши кескин ҳарбий жавоб беришини бир неча бор огоҳлантирди.

Яқинда Шимолий  Кореянинг қурол синовларини танқид қилган АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг 3 томонлама учрашуви Пхеняннинг кескин норозиликига сабаб бўлди.

Пхенян ракета синовлари АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг ҳарбий ҳаракатлариа жавоб эканлигини ва ҳеч бир давлатга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини таъкидламоқда.

Associated Press шунингдек Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Шимолий Кореянинг ракета синови ҳақидаги хабарни эълон қилинган бироқ бу ҳафда батафсил маълумот бермаган.

Япония Бош вазирлиги идораси ҳам бу хабарни тасдиқлади.