Ҳиндистон ҳарбий кучлари Хитой чегарасида мисли кўрилмаган даражада жойлаштирди
Сўнгги кунларда Хитой билан чегарадаги кескинлик кучайганини тасдиқлаган Ҳинидстон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, биз Пекин давлатининг чегарадаги вазиятни бир томонлама ўзгартиришига йўл қўймаймиз деб маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Индия тудей сайтига таяниб, хабар қилишича, Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги чегара кескинлиги ошиши билан бир вақтда бу мамлакат ТИВ раҳбари Subranyam Jaishenkar Ҳиндистон армиясининг ҳақиқий назорат чизиғида жойшатирилиши ҳақида Ҳиндистон чегараларини бир томонлама ўзлаштиришга йўл қўймайди деб айтди.
Бу сўзлар 9-декбарь куни Arunachal-Pradesh штатидаги Тавангда юз берган тўқнашувлардан сўнг икки давлат ўртасида келишмовчичлик юзага келган бир пайтда янграмоқда.
Жайшанкар ўз сўзларида бугунги кунда Ҳиндистон армиясининг Хитой чегарасига жойлатирилиши мисли кўрилмаган ва бунинг сабаби Хитойнинг мумкин бўлган тажовузига тайёргарликдир деб изоҳлади.
Ҳиндистон ТИВ раҳбари чегарадаги келишмовчиликар фонида нима учун Хитой билан савдо ўсишда давом этмоқда деган савовга жавобан, импорт Хитойдан амалга оширилади, чунки сўнгги 30 йил давомида биз талаб қилинадиган тармоқларни қўллаб -қуввтламадик деб қўшимча қилди.
2020-йилда Ҳиндистон ва Хитой чегарачилари ўртасидаги ҳалокатли жанглардан бери иккила томон ҳам умумий чегарани мустаҳкамлаш учун минтақага минглаб аскарларини жойлаштирди, бироқ музокараларнинг бир неча раундлари кескинликни пасайтира олмади.