Франция полицияси ва курд намойишчилари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда
Кеча Франция пойтахтида бу мамлакат полицияси кучлари ва курд намойишчилари ўртасидаги тўқнашувда 3 кишининг ҳалок бўлишига қарамай тўқнашувлар ва тушунмовчиликлар ҳалигача давом этмоқда.
ОАВ жума куни Парижда отишма содир бўлганини хабар қилиб ушбу ҳодисада камида 3 киши ҳалок бўлгани ва 6 киши яраланганини эълон қилди.
Отишма эса жума куни эрталаб курд маданият маркази яқинида содир бўлган ва Франция курд жамиятини ғазаблантирган.
Iran Press ахборот агентлиги бугун Париж шаҳрида норозилик билдирган курдлар оммавий намоийш ўтказди деб хабар қилди.
Намойишлар француз хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида тўқнашувга олиб келди ва полиция намойишчилари тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.
Курд намойишчилари шунингдек хавфсизлик кучларнинг ҳаракатларига норозлик бидириб машиналарни ағдариб ёқиб юборган ва зобитларга нарсаларни улоқтирди.
Интернетда нашр қилинган суратларда полиция билан тўқнашувда баъзи намойишчиларнинг жароҳат олгани акс этган.
Курд намойишчилари жума куни тушдан кейин ҳам полиция билан тўқнашганди.
Кеча Париж шаҳри марказида қуролланан шасх уч кишини отиб ўлдирди яна бир киши яраланган.
Бу отишманинг сабаби ва мақсади ҳозиргача аниқланмаган, бироқ хабарлар гумонланувчи Франция фуқароси бўлгант ва позиция уни ҳисбсга олганидан далолат бермоқда.
Франция ИИВ раҳбари Jerald Daronin ҳам гумонланувчи хорижликларни нишонга олмоқчи бўлган деб изоҳлади,.