Сергей Лавров: Украина муросага келишга тайёр эмас
Россия ТИВ раҳбари ушбу мамлакат ОАВ раҳбарлари билан суҳбатида, Украина президенти ва унинг хўжаинлари муросага келишга тайёр эмаслигини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кечанги сўзларида Владимир Зеленский АҚШга сафари чоғида тинчлик муросага бормасликдир деб айтанини маълум қилди.
У шунингдек бу эса айнан улар Россияни нафақат жанг майдонида балки стратегик даражада мағлум этиш пайида бўлганидан далолат бермоқда деб изоҳлади.
Лавров шунингдек ҳозирги вазиятнинг сарҳисоби ва мақсадларни ҳисобсга олиш эканлигини таъкидлаб, буни бошқа мамлакатларнинг аксарияти яхши билади ва яхши тушунади деб изоҳлади.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия давлати Украина билан музокаралар учун бошқалар қўйган шартларга ҳеч қачон амал қилмаслигини балки ҳар доим ўз шартларига амал қилишини айтди.
Украина ҳарбий разветкаси раиси Кирилл Боданов Лига ахборот сайтига берган интервьюсида, Украина дипломатия ва ҳарбий қудрат уйғунлиги билан Қримни қайтариб олади деб қайд этди.
Боданов ўз сўзларида кучсиз ҳеч нарса бўлмайди, армия бўлинмалари у ерга қўлида қурол билан борадилар деб таъкидлади.