Сергей Лавров НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасида таъсири ҳақида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасига таъсири ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасида таъсирининг хавфи ҳақида огоҳлантириб, ўйлайманки улар яна бир бор мудофаа сиёсати амалда эканлигини ва НАТО мудофаа иттифоқи эканлигини даъво қиладилар деб қўшимча қилди.
Лавров ўз сўзларида ягона масала шундаки уларнинг мудофаа линиялари Жанубий Хитой денгизида жойлашди деб хабар қилди.
НАТО июнь ойидаги стратегик ҳужжатида Хитойни иқтисодий ва ҳарбий куч сифатида баҳолаб уни бу иттифоқ манфаатлари, хавфсизлиги ва қадриятларига қарши муаммо деб таъкидлади.
Бу ҳужжат НАТО модели ўзгарганидан далолат беради ҳолбуки, НАТОнинг 2010-йилдаги олдинги стратегиясида Хитой номи ҳам тилга олинмаган ва ўша пайтда Ғарб бу мамлакатни асосан хавфсиз савдо ҳамкори ва ишлаб чиқариш базаси деб ҳисоблаганди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг яқинда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган бу ташкилотга аъзо давлатлар парламентининг 68-йиллик йиғиоишда аъзо давлатларга Россия энергетикасига қарамликни босқичма-босқич тўхтатиш билан бир вақтда Хитойга янги қарамликни яратишдан эҳтиёт бўлишни сўради.