Жанубий Корея илғор дронларини жиҳозлаш қарорига келмоқда
(last modified Tue, 27 Dec 2022 10:14:51 GMT )
декабр 27, 2022 15:14 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея илғор дронларини жиҳозлаш қарорига келмоқда
    Жанубий Корея илғор дронларини жиҳозлаш қарорига келмоқда

Жанубий Корея президенти Шимолий Кореянинг 5 учувчисиз учоқларини чегарадан учиб ўтгани ҳақидаги иддао ортидан ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини кучайтириш ва ўз армиясини юқори даражада илғор учувчисиз учоқлар билан жиҳозлашини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ассошейтед прессга таяниб тарқатган хабаригат кўра, Жанубий Корея президенти Юн Сук Юл  бу мамлакат вазирлар маҳкамаси йиғилишда, Жанубий Корея юқори илғор яширин технологияларга эга дронлардан фойдаланади ва унинг кузатув имкониятларини кучайтиради деб айтди.

Май ойида лавозимида тайинлаган Юн ўз сўзларида, Жанубий Корея кучлари Шимолий Кореянинг дрон таҳдидларига қарши туриш учун кўпроқ тайёргарлик ва машғулотларга муҳтож деб изоҳлади.

Кеча Юнҳоп ахборот агентлиги Жанубий Корея  расмийлари сўзларига таяниб, Шимолий Кореянинг учувчисиз учоқлари мамлакат чегарисига кириб келди, бу эса қирувчи самолётлар, вертолётларнинг парвозига ва уларни отиш ва уриб тушириш учун Жанубий Кореянинг бошқа техникаларидан фойдаланишга олиб келди деб таъкидлади.

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси расмийлари ҳам Жанубий Корея ҳарбийлари Кионги провинциясининг чегара ҳудудларида ҳаво ускуналари бўлиб кўринган бир нечта номаълум объектларнигина аниқлаган, аммо бу дронларда қурол бўлганми ёки йўқлиги ҳозиргача  аниқ эмас деб аниқлик киритдилар.  

Ёрлиқ