Ўтган йилда дунёдаги қурғоқчилик ҳолати ҳақида ташвишли ҳисобот тарқатилди
Ўтган 2022-йилда жаҳондаги қурғоқчилик билан боғлиқ эълон қилинган ҳисоботлар сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслиги билан боғлиқ хавотирли вазият келгуси йилларда ҳам давом этишини кўрсатмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, глобал ҳисобот ва статистик маълумотларига биноан ўтган 2022-йил сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида дунёнинг кўплаб мамлакатлари қурғоқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслигидан қийиналаётган энг қурғоқчи йил деб топилди.
БМТ ва Қизил Хоч ўтган 2022-йил октябрь ойида эълон қилган қўшма ҳисоботида, кейинги бир неча ўн йилликлар ичида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Африка ва Осиёнинг бир қисми яшаш учун яроқсиз ҳолга келишини таъкидладии
2022 йилнинг ёзи дунёнинг бошқа қисмларида ҳам худди шундай бўлди.
Осиё қитъасида Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари бу қитъанинг қолган мамлакатларига қараганда кўпроқ қурғоқчиликка дуч келишди. Шундай қилиб март ойида бу мамлакаларда жазирама тўлқин 90 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Африка қитъасида ҳаддан ташқари иссиқлик ва қурғоқчилик бу қитъанинг кўплаб мамлакатларида мисли кўрилмаган очарчиликка дуч келди.
2022-йил август ойида Еврокомиссия ҳам бу қитъа давлатларининг қурғоқчилик шароитидаги оғир аҳволи ҳақида ҳисобот эълон қилди.