Хитой армияси Тайван ороли атрофида ҳарбий машқлар ўтказди
(last modified Mon, 09 Jan 2023 09:07:32 GMT )
Январ 09, 2023 14:07 Asia/Tashkent
  • Хитой армияси Тайван ороли атрофида ҳарбий машқлар ўтказди
    Хитой армияси Тайван ороли атрофида ҳарбий машқлар ўтказди

Хитой қуролли кучлари Тайван бўғозида навбатдаги машқлар ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой қуролли кучлари шарқий ҳарбий қўмондонлиги матбуо котиби, Si Yi  Пекин давлати қуролли кучлари Тайван ва унинг ташқи кучларининг эҳтимолий провакацион ҳаракатларига қарши курашиш қобилиятини яна бир бор синаб кўриш учун Тайван яқинида денгиз ва ҳаво ҳарбий машғулотларни ўтказади деб хабар қилди.

Хитой армиясининг шарқий округи ҳарбий қўмондонлиги, матбуот котиби ўз сўзларида, Хитой Қуролли кучлари қўмодонлиги қуролли кучлариниг турли қисмлари иштирокида денгиз ва ҳаво майдонларида қўшма патрул ва амалий  машғулотлар ўтказди деб қўшимча қилди.

Ал-Маёдин телеканали ҳам Тайван Мудофаа вазирлигига таняиб, Хитойнинг 28 та ҳарбий самолёт оролининг ҳаво мудофааси ҳудудида тутиб олингании хабар қилди.

Тайван 1949 йилдан бери мустақил равишда бошқарилади, аммо Хитой бу оролни ўз ҳудудининг бир қисми сифатида билади.

Ёрлиқ