Арманистон КХШТнинг ўз ҳудудидаги ҳарбий машғулотларга қарши чиқди
Арманистон бош вазири мамлакати КХШТга аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларига мезбонлик қилмаслигини маълум қилди.
Россия Мдофаа вазирлиги ўтган ҳафта КХШТ аъзолари томондан Арманистонда " Бузилмас биродарлик -2023” номли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.
Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,Арманистон Бош вазири Никол Пашинян КХШТнинг жорий йилда ушбу мамлакатда қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилиши эълон қилишига жавобан бу ташкилот Озарбойжон Республикасининг Қорабоғдаги сўнгги ҳаракатларини қоралашда бош тортганини ҳисобга олиб бу ташкилот аъзоларининг Арманистонда ҳарбий машғулотлар ўтказилишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти деб таъкидлади.
Кремль наттоғи Дмитрий Песков Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг баёнотларани нисбатан янги эканлигини айтиб , Арманистон бизинг яқин иттифоқчимиз ва биз бу давлат билан музокараларнидавом эттирамиз деб баён этди.
Бошқа хабарга кўра, кеча Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбойжон республикаси Ереван ва Москва Бокуга қарши қўшма ҳужум ҳаракатлари тайёрлаётганини ва шунга яраша чора кўраётганини иддао қилмоқда. Озарбойжон Респулликасининг даъвосини рад этган Пашинян Россия бу борада жим турмаслиги кераклигини чунки бу Ереван учун зарар эканлигини қўшимча қилди.