Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иттифоқчиларини танқид қилди
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ҳукуматининг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иттифоқчиларининг Озарбайжон Республикасининг сўнгги ҳаракатларига қарши бефарқлигини яна бир бор танқид қилди.
Арманистон Бош вазири ва бошқа расмий шахслар Қорабоғ ва Арманистон ўртасидаги алоқа йўлини Озарбайжон Республикаси ҳарбийлари тўсиб қўйгани ва Қорабоғ минтақаидаги олтин ва мис конларини эгаллаб олгани муносабати билан Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ёрдам кутмоқда. Никол Пашиняннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини танқид қилган бир пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ўтган якшанба куни ушбу ташкилот тинчликпарвар кучлари Арманистонда "Енгилмас биродарлик-2023" номли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилди. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) 1992 йилда Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамкорлигида аъзо давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини таминлаш, минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликни кенгайтириш, мустақилликни ҳимоя қилиш мақсадида тузилган. Ушбу ҳарбий ва хавфсизлик ташкилоти бюджетининг 70 фоизи Россия томонидан таъминланади. Экспертлар Арманистон бош вазири ва бу давлатнинг бошқа расмийларининг Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига қарши кетма-кет танқидларини тушуниш мумкин деб ҳисобламоқда.
Бир томондан, Ереван ҳукумати расмийлари арман халқи ва мухолифат партияларининг босимига дуч келса, иккинчи томондан, Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг бошқа аъзоларига босим ўтказиш учун Ғарб ҳукуматларининг Ереван ҳукуматига босими кундан-кунга кучайиб бораётган кўринади. Пашинян ҳукуматининг мухолиф партиялари раҳбарлари ҳам Никол Пашинян ҳукуматини Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти билан ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш туфайли шубҳа остига олишга уринмоқда. Айниқса, Қозоғистонда 2021-йил январ воқеалари содир бўлганида Арманистон ушбу ташкилотга раислик қилган даврда, Никол Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти раҳбари сифатида ҳамкорлик ва ёрдам билан бирга Қозоғистонга ушбу ташкилот тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича шошилинч кўрсатмалар берган эди. Аммо ҳозирда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раҳбарлик Беларус қўлида экан, бу давлат расмийлари Арманистонга тинчликпарвар куч юбориш ва жиддий ёрдам кўрсатишни кечиктираётганга ўхшайди. Шубҳасиз, бу масаланинг нозиклиги Арманистон учун жуда юқори. Ўтган йилнинг ноябр ойида Ереванда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммитида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Кенгашининг якуний баёноти лойиҳаси ва Арманистонга ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар лойиҳасини имзолашдан бош тортган эди. Шу билан бирга, у вазиятга аниқ сиёсий баҳо бериш, Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ва Озарбайжон Республикасининг ҳарбий ҳаракатларининг Арманистонга қарши тажовузкор ҳаракатларининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўриш муҳимлигини кўриб чиқди. Бундан ташқари, Арманистон Бош вазири таъкидлади:
"Ереван ҳукумати Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан ушбу мамлакат ҳарбий кучларини Арманистон ҳудудидан зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш мақсадида Озарбайжон Республикаси билан зарур сиёсий ва дипломатик чораларни кун тартибига қўйишини кутмоқда".
баьзи ҳукуматлар ва ғарб оммавий ахборот воситалари, хусусан Америка ва Франция оммавий ахборот воситаларини провокацияси натижасида мухолифат партиялари ва ҳатто арман халқининг катта қисми Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун Пашинян ҳукумати расмийлари ва Россия ўртасида узоқ муддатли ҳарбий ва мудофаа битимини имзоланиши баҳонасида Ереван ҳукуматини шубҳа остига қўйишади. Ереван ҳукумати танқидчиларининг бу қисми Россия мамлакатимиз расмийлари олдида Арманистон ҳудудий яхлитлигини сақлаш мажбуриятини олганини айтади. Аммо кўплаб имтиёзлар олиш эвазига амалда Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Айнан мана шу бепарволиклар туфайли Арманистон армияси ўтган йилнинг сентябр ойида Қозоғистонда ўтказилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма машғулотларида қатнашишдан бош тортган эди. Ушбу машқлар арафасида Ереван ҳукумати эълон қилди:“Озарбайжон Республикаси билан чегарадаги вазият туфайли Арманистон армияси Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Қозоғистондаги машғулотларида қатнашмайди”. Ален Симонян (Ален Симонян), Арманистон Миллий Ассамблеяси спикери ҳам ўтган ноябр ойида Москвада Россия Давлат Думаси спикери (Вячеслав Володин) билан бўлган учрашувда шундай деди:
“Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Озарбайжон Республикасининг ўтган ой Арманистонга қарши уюштирган ҳужумларига муносиб жавоб бера олмади. Арманистонда узоқ муддатли хавфсизлик ечимлари учун вақт йўқ.
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги чегара инқирози ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг эътиборсизлиги ва Ереван ҳукумати органларининг сўровларига аниқ ва жиддий жавоб бермаслиги ҳақида умумий хулосада қуйидагиларни айтиш керак: Ереван расмийларининг ушбу ташкилотдан кутаётганига оид фактлардан ташқари, Арманистоннинг Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти аъзоларига нисбатан босими келажакда ўз натижасини бериши кўринади. Чунки бу Ғарб ҳукуматларининг минтақа ишларида иштирок этиш учун аралашувига баҳона бўлиши мумкин. Бу ҳақиқатдан Москва расмийлари ҳам хабардор. Улар бундан буён Ереван ҳукумати сўровларига ижобий жавоб бериш учун ечим излашлари керак.