АҚШ Марказий разветка бошқармаси Афғонистонда террорчи гуруҳларни фаоллашганини иддао қилди
АҚШ Марказий разветка бошқармаси -ЦРУ Афғонистон учун тўртта эҳтимолий сенарияни яъни заиф иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши, ИШИДнинг қайтиши ва Ал-Қоидани тикланишини прогноз қилди.
Афонистон республикаси ахборот агентлигиниг хабар қилишича, АҚШ Марказий разветка бошқармаси кейинги икки йил ичида Толибон ҳукумати соясида Афғонистон учун шундай сенариялар бўлишини прогноз қилди.
Афғонистоннинг ушбу нашрига асосан, Марказий разветка бошқармаси Толибон икки йил ичида Афғонистон устидан назоратни кенгайтириб, одамларни ҳукуматдан узоқлаштириб, иқтисодни заифлаштиради ва фуқаролик эркинликларни бекор қилади деб башорат қилган.
Марказий разветка бошқармаси шунингдек Толибон билан ишлашдаги қийинчилик Афғонистонда халқаро минтақавий уйинчиларини бу мамлакатдаги аралашиши ва саъй-ҳаркатларини чеклашга мажбур қилиши мумкин деб қўшимч аилди.
АҚШнинг бу бошқармаси шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи Ғарб, минтақа ва Толибон учун энг жиддий таҳдид бўлиши узоқ муддатда Ал-Қоида қайта тикланишини башорат қилмоқда.
Хабарда келтирилишича, АҚШ Марказий разветка бошқармаси Толибон 2025 йилгача Афғонистондаги инсонпарварлик фалокатининг олдини олиш учун халқаро ёрдамга боғлиқлигини ва бошқа томондан дунё билан қанчалик кўп шуғулланса шунчалик яккаланиб қолишини эълон қилди.