Январ 21, 2023 12:29 Asia/Tashkent
  • АҚШ уруш қўзғатиши давомида Украинага яна 2,5 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратади
    АҚШ уруш қўзғатиши давомида Украинага яна 2,5 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратади

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина мамлакатига 2,5 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украинада уруш бошлананидан бери, АҚШ Украинага 26,7 миллиард доллар ҳарбий ёрдам юборган.

Бошқа хабарга кўра, АҚШ Марказий разветка бошқармаси  (CIA) раиси Уилям Бенс ўтган ҳафта Украина президенти Володимир Зеленский билан махфий маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Киевга борган.

Шу ҳолда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков кеча Кремлда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиётларида мувафаққиятли ва мақсадларига эришиш борасида ҳеч нарса ўзгармаслигини маълум қилиб, Украинадаги можаро кучайиб бораётгани ва НАТОнинг бевосита аралашуви хавфи ортиб бораётганини огоҳлантирди.

Кремль матбуот котиби НАТО мамлакатлари Киевга қўшимча  қурол-яроқ юбориш имкониятига ойдиклик киритиб танкларни юбориш ҳеч нарсани тубдан ўзгартирмайди фақат Украина учун муаммо туғдиради деб таъкидлади.

Дмитрий Песков  Вашингтон ва Москва давлатлари ўртасидаги муносабатлар энг паст тарихий даражасига тушганини эслатиб, Кремль давлати АҚШдан қурол-яроқ етказиб бериши билан боғлиқ ваўиятни диққат билан кузатиб боради деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ