АҚШ Марказий разветка бошқармаси раиси яширинча Украинага борди
АҚШ ОАВлари бу мамлакат Марказий разветка бошқармаси раҳбарининг ўтган пайшанба куни Украинаша махфий сафар қилгани ҳақида хабар бердилар.
Эрон телерадиокомпнаиясининг хабар қилишича, АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси ҳам АҚШ Марказий разветка бошқармаси бошлиғи Уилям Бернснинг ўтган пайшанба куни Киевга яширин сафари ҳақида хабар берди. Газетага кўра бу Марказий разветка бошқармаси раисининг Украина уруши бошланган 2022 йил февралидан бери Киевга 10-чи сафари ҳисобланади.
АҚШ Марказий разветка бошқармасининг бу сафари эса бу мамлакат Конгресси Оқ уй билан Украина қуролли кучарига кўпроқ молиявия ёрдам бершини маъқуллаш борасидаги келишмовчиликлар сабабли боши берк кўчага кириб қолгани ва Бернснинг Украинага ташрифи эҳтимол Вашиннгтоннинг Киеввга молиявий ва қурол-яроқ ёрдамини давом эттришни таъминлаш бўлиши айтилаётгна бир вазиятда амалга оширилган.
Украина президенти Володимир Зеленский й ҳам яқинда қилган чиқишида, Киев ҳукумати армиясида ўқ-дорилар ва қурол-яроқлар хусусан артиллерия ва мудофаа тизимлари соҳасида жиддий етишмовчиликлар бор деб тан олди.
Украина қуролли кучлари яқинда стратегик аҳамиятга эга бўлган Авдиеквка шаҳри ва бошқа бир қанча минтақалардан орқага чекиниб бу ҳудудларни рус кучларига қолдиришга мажбур бўлганди.