Москвада ракета ҳужумлари ва тахминий душманнинг ҳаво ҳужумларини қайтариш машқлари ўтказилди
(last modified Sun, 22 Jan 2023 08:12:56 GMT )
Январ 22, 2023 13:12 Asia/Tashkent
  • Москвада ракета ҳужумлари ва тахминий душманнинг ҳаво ҳужумларини қайтариш машқлари ўтказилди
    Москвада ракета ҳужумлари ва тахминий душманнинг ҳаво ҳужумларини қайтариш машқлари ўтказилди

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат пойтахти Москва шаҳрида тахминий душманнинг ҳаво ҳужумларини қайтариш бўйича симуляция машқлари ўтказилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Россия Мудофаа вазирлиги  тарқатган баёнотида, Ғарбий ҳарбий округнинг ракетага қааши мудофаа бригадаси шахсий таркиби билан тахминий душманнинг Москвадаги муҳим ҳарбий, саноат ва маъмурий объектларга ҳаво ҳужумларини  қайтариш бўйича машғулот ўтказганини маълум қилди.

Баёнотда келтирилишча,  S-300  зенит-ракета комплекслари Москвада душманнинг тахмиинй ҳаво ҳужумини қайтариш бўйича симуляция машқларида иштирок этган ва бу машқда иштирок этган мудофаа кучларини тахминий душманнинг ҳарбий карвонига ҳужумни қайтарди.

Россия Мудофаа вазирлиги хавфизлик нуқтаи назаридан ушбу машқнинг бошқа тафсилотлари ҳақида хабар бермади.