Январ 24, 2023 12:47 Asia/Tashkent
  • Россия давлати: Украина атом электр станциялари Ғарб қуролларини ҳимоя қилиш учун ниқобдир
    Россия давлати: Украина атом электр станциялари Ғарб қуролларини ҳимоя қилиш учун ниқобдир

Россия ТИВ разветка хизмати Украинани инфратузилмани қурол сақлаш учун ниқоб сифатида ишлатишга айблаб, Ғарб қуроллари бутун Украинадаги атом электр станцияларида сақланаётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишлича, Россия ташқи разветка хизмати кечанги баёнотида, Ҳимарс ракета -тушувчилари,ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва АҚШ артиллерия ўқ-дорилари Украина шимоли-ғарбидаги Ривна атом элекр станциясига ўтказилгаинни хабар қилди.

Кеча Россия президенти матбуоти котиби Дмитрий Песков ҳам Кремлда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Украинани қурол-яроқ билан таъминлаётган барча давлатлар бу мамлакат халқининг азоб-уқубатлари учун жавобгар эканлигини таъкидлаб, немис танкларини Киевга жўнатиш учун айнан украиналиклар тўйлайди деб изоҳлади. Бундан олдин Дмитрий Песков НАТОнинг Украина урушига бевосита аралашиш хавфи ортиб бораётганини маълум қилиб Украинага танклар юборилиши соҳада ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини айтган эди.

Бошқа хабарга кўра, Жанубий Африка ТИВ раҳбари Нолди Пандпур билан суҳбатлашиш ва  Африкадаги бу мамлакат билан алоқларани кенгайтириш мақсадида Преторияга борган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  кеча Ғарб давлатлари Киевнинг Москва билан гаплашишига тўсқинлик қилди деб таъкидлади.

Ёрлиқ