Январ 29, 2023 14:34 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчи гуруҳи Испанияда мувафаққиятсиз теракт уюштирди
    ИШИД террорчи гуруҳи Испанияда мувафаққиятсиз теракт уюштирди

Испания полицияси ИШИДга алоқадор бўлган испан-марокашлик бир фуқарасини ҳибсга олгани ва бу мамлакатда бир нечта терактлар зарарсизлантирилгани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг Германиянинг " Ди Велт" газетасига таяниб хабар қилишича,  28 ёшли асли испаниялик марокаш фуқароси Валенсия яқинида сузувчиларга автомат билан ҳужум қилмоқчи бўлганида полиция уни ҳибсга олди. Ҳибсга олинган шахс Валенсия минтақасидаги Биндром пляжида сайёҳларга ҳужум қилишни режалаштираликда гумон қилинмоқда. Полиция маълумотларига биноан, асли марокашлик бўлган бу испан фуқароси чоршанба куни Каталониянинг Гирона шаҳрида ҳибсга олинган.

Испания полицияси ҳибсга олинган шахснинг ИШИД террорчилик гуруҳини фаол қўллаб-қувватлаши, қурол ва портловчи моддалардан фойдаланиши бўйича ўз ўзини ўрганиш бўйича қўлланмалар олиш ва интернетда қурол сотиб олишда жуда фаол бўлганини хабар қилди.

Бир неча кун олдин Испаниянинг El-Xusira шаҳрида салафийлик ақидага алоқадор шахс томонидан террорчилик ҳужум содир бўлди ва ҳозирда бу хавфсизлик идораси томонидан теракт сифатида таснифланган. Ханжар билан уштирилган бу террор амалиётида 1 киши ҳалок бўлиб, 4 икши яраланди.

Ғарбий Осиё минтақасидаги террорчиларга айниқса Сурияда жойлашган террорчиларга ёрдам бериш учун бор куч-ғайратини аямаган Европа давлатлари ҳозирда ИШИД террорчиларнинг европалик аъзоларини қайтиши ва  терактлар уюштириши билан юзма-юз турибти.

Ёрлиқ