АҚШ Киевга узоқ масофали ракеталар жўнатади
(last modified Wed, 01 Feb 2023 08:19:48 GMT )
феврал 01, 2023 13:19 Asia/Tashkent
  • АҚШ Киевга узоқ масофали ракеталар жўнатади
    АҚШ Киевга узоқ масофали ракеталар жўнатади

АҚШ расмийлари бу мамлакатнинг Украинага янги ёрдами биринчи марта узоқ масофали ракетларинин ўз ичига олишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўз номини фош бўлишини истамаган, АҚШнинг икки расмийси  Вашингтон давлати Украинадаги уруш бошланганидан бери биринчи марта Киев учун узоқ масофага учувчи ракеталардан биорат янги ҳарибй пакетини тайёрламоқда деб таъкидлади.

Бу пакетнинг 1,5 миллиард доллардан ортиғи " Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси" сифатида номланган бюджет орқали молиялаштирилади ва  бу Жо Байден маъмуриятига АҚШ қурол -яроқ захирасидан фойдаланиши ўрнига ишлаб чиқариш санотиданн керакли қуролларни сотиб олишга имкон беради.

Хабарга асосан, Патриот мудофаа тизими ускуналари, аниқ босқичларида ўқ-дорилар ва танкка қарши Жавелин қуролларидан ташқари пакет  Boeing (BA.N) ва  SAAB томонидан ишлаб чиқилган янги узоқ масофали қуролни ўз ичига олади. Тахминан 150 километр масофага эга " Ердан ишга туширилган кичик бомба"  (GLSDB) Украинага шу пайтгача етиб бўлмайдиган нишонга ўқ отиш имкониятини беради.

Бу 1,7 миллиард долларлик бюджетининг яна бир қисми  HAWK ҳаво мудофааси компонетлари,  PUMA дронлари ва Патриот ва Брелди каби йирикроқ тизимлар учун эҳтиёт қисмларни харид қилишга сарфланади.

USAI  бюджетидан ташқари АҚШ президетининг Пенсия ташкилоти орқали ҳам  400 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиши кўзда тутилган.

Ёрлиқ