Москва давлати Нетаняҳуни Украинага ёрдам бериш ҳақида огоҳлантирди
Россия давлати Исроил Бош вазрининг Украинага ҳарбий ёрдам юбориш ҳақидаги баёнотига жавобан Тел-Авивни огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова Украинага қурол етказиб бериш масаласида биз мамлакатларни географияга қараб ажратмаймиз. Биз айтамизки, Киевга қурол етказиб берадиган ҳар қандай давлат билсинки биз бу қуролларни Россия кучлари томониданга ҳужум учун қонуний нишон сифатиди биламиз деб қўшимча қилди.
АҚШнинг " Аксиюс" нашри кечанги хабарида, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Тел-Авивнинг Украинага сиёсатини қайта кўриб чиқиши билан Тел-Авив Киев ҳукуматини мудофаа тизимлар билан жиҳозлаш мумкин деб маълум қилди.
Бошқа бир хабарга кўра, чошранбага ўтар кечаси АҚШ армияси қўшма штаби матбуот котиби Дев Ботлер тарқатган баёнотида, АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий ва хавфсизлик амалдорлари орасида Милий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Саливан ва АҚШ армияси бирлашган штаб бошлиқлари Марк Милли Украина президенти девонининг раиси Энди Ермак ва Украина Қуролли кучлари қўмондони генерал Валерий Залужний билан телефон суҳбатларида Киевга халқаро ёрдам кўрсатиш ҳиқда гаплашган деб эълон қилди.