Британияда намойишлар ва иш ташлашлар мисли кўрилмаган тарзда кенгайиб бормоқда
Британия бўйлаб сўнгги 12 йилдаги энг йирик иш ташлашлар сифатида танилган иш ташлашлар ва намойишар давом этмоқда.
Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британияда инфляциянинг кескин ошиб бориши ва яшаш нархининг кескин ошиб бориши ортидан намойишчилар иш ҳақини ислоҳ қилиш ва меҳнат шартиларни яхшилашни тала қилишди. Манчестер шаҳридаги намойишилар " ҳамма кўпроқ маош олишга лойиқ" дея ҳайқрдилар.
Ўқитувчиларнинг иш ташашлари ва мактабларнинг ёпилишидан ташқари, жамоат транспорти каби турли соҳаларда иш ташлашлар давом этмоқда ва Лондон ва бошқа Британия шаҳарлари деярли ҳар ҳафта иш ташлашлар ва намойишларда гувоҳ бўлмоқда.
Британиянинг Канар тадқиқот инстутити статистик маълумоттларга асосан Британияда озиқ-овқат инфляцияси 2023 йил 22 январида якунланган 4 ҳафта ичида 16,7 фоизга етганини эълон қилди.
Тадқиқотларга биноан британияликлар арзон ва тежамкор товарлар сотиб олишни бошлаган ва шу туфайли январь ойида уларнинг савдоси 9,3 фоизга ошган.
Бу сўнгги статистик маълумотларга кўра, британияликларнинг бешдан бир қисми нархларнинг чексиз ўсиши шароитида муддати ўтган озиқ-овқатлардан фойдаланган ёки порсиялари қисқартирган.