Озарбойжон Респбликаси ва Арманистон ўртасида уруш қайта бошланиши мумкин
Амрманистон ТИВ раҳбари бу давлат ва Озарбойжон Республикаси ўртасида уруш қайта бошланиниши мумкинлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзаян кеча Ереванда хорватиялик ҳамкасби билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида минтақада вазият ҳамон қизғин ва заиф, урушнинг қайта бошланиши эҳтимоли жиддий деб таъкидлади.
Арарат Мирзаян шунингдек Боку давлати томонидан Лочин йўлагини эгаллаб олингани ортидан тинчлик келишуви бузилгани ҳамда бу ҳаракат Тоғли Қорабоғнинг 120 минг аҳолиси учун инсоний оқибатларига ишора қилди ва халқаро ҳамжамиятдан бу йўлакни босиб олишни тугатиш механизмиини яратишини сўради.
Арманистон ТИВ раҳбари Озарбойжон Республикасининг Лочин йўлагини эгаллаб олиш ва Тоғли Қорабоғни ўраб олиш мақсадини " этник тозалаш" деб баҳолади.
Мирзаян ўз сўзларида, сўнгги 44 кунлик урушдан сўнг Озарбойжон Республикасининг тажовузи натижасида юзага келган хавфсизлик муаммолари нафақат Арманистоннинг тинчлик ўрнатишга бўлган саъй-ҳаракатларини ва нафақат Жанубий Кавказда барқарорликни балки Арманистон демократиясини ҳам шубҳа остига қўйди деб эълон қилди.
Тоғли Қорабоғдан тарқатилган хабарларга биноан, бу минтатқа аҳолиси озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
Арманистон расмийлари эса Озарбойжон республикаси бу минтақага электр ва интернет линиялари ҳамда газ етказиб беришни бир неча бор тўхтатган деб маълум қилди.