Россия давлати АҚШ қочиб кетганидан кейин Афғонистондаги хаослик вазиятни танқид қилди
Россия президенти Афғонистонда халқаро террорчилик ташкилотлари, жумладан " Ал-қоида" ва ИШИДнинг фаоллиги ортиб бораётганига тўхталиб, дунёда жумладан Украинада ҳам бошқа можароларнинг мавжудлиги Афғонистондаги вазиятнинг аҳамиятини камайтиргани йўқ деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Россия президенти Владимир Путин Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлик амалдорларининг бешинчи йиғилишида иштирок этётган давлатлар Хавфсизлик кенгаши котиблари билан учрашувида АҚШ аскарлари Афғонистондан қочиб кетганидан кейин бу мамлакатда вазият аввалгидан яхши эмас. Халқаро террорчи ташкилотлар жумладан Ал-Қоида ва ИШИД ўз салоҳиятини оширмоқда. деб изоҳлади.
Россия президенти Афғонисоннинг Москва учун аҳамияти ортиб бораётганига тўхталиб, Россия ва Афғонисон расмийлари ўзаро алоқага чиққан ва бу мамлакатда иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Кобулдаги амалдаги ҳокимият Афғонистонда АҚШ қўшинларининг мавжудлиги оқибатлари билан ҳамон шуғулланмоқда ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги вазият кескин ёмонлашмоқда деб эълон қилди.