Жо Байден эълон қилинмаган тарзда Украинага борди
Украина ОАВлари Жо Байден Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келганини хабар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украинанинг "Union" хабарлар сайти ва Гардиан веб сайти Байденнинг Украина пойтахидаги чекловлардан бирининг ёнида бўлганлиги акс этган сурат ва видеоларни нашр этдилар ва уни украиналик ҳамкасби Володимир Зеленский билан учрашганини эълон қилдилар.
Байденнинг Украинага сафари унинг Украинадаги бир йиллик уруш арафасида бу мамлакатга қилган биринчи сафаридир.
Жо Байденнинг Украинага сафари Россия армияси сўнгги ойларда Украина шарқида ҳужумларни кучайтиргани ва Украина армияси рус қўшинларига қарши тургишга қодир бўлмагани билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия армиясининг олға силжиши ҳақидаги сўнгги баёнотида Киев ҳар қандай ҳолатда ҳам Бахмутни ҳимоя қилишга тайёр эмаслигини айтди.
Бундан олдин АҚШ расмийлари рус қўшинларининг Бахмутдаги олдинга силжишини аҳамиятсиз қилиб кўрсатишига уриндилар.