Британия: Украина армияси қаттиқ босим остида
Британия армиясининг разведка бўлими Россия армиясининг олдинга силжишини тасдиқлаган ҳолда, Украина кучлари Бахмутни ҳимоя қилишда тобора кучайиб бораётган босимга дуч келаётганини эълон қилди.
Реутерс хабарига кўра, Британия Мудофаа вазирлиги твиттерда Украина шарқидаги ушбу шаҳар ва унинг атрофида давом этаётган шиддатли жанглар ҳақида кундалик ахборот бюллетени эьлон қилди. Айни вазиятда Россия армияси ва Вагнернинг шахсий ҳарбий гуруҳи Бахмутнинг шимолий чеккаси томон олдинга силжишган бўлса-да, Украина бу ҳудудни моҳир бўлинмалари билан мустаҳкамламоқда.
Британия армияси сўнгги 36 соат ичида рус кучлари Бахмутдаги иккита муҳим кўприкни вайрон қилганини, Украинанинг шаҳардан ташқарига таьминот йўллари узилганини эьлон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина армияси ва Уруш тадқиқотлари институти Россия қўшинлари Украинанинг Бахмут шаҳри ичида олдинга силжиётганини тасдиқлаган эди. Украина армияси бош штаби 2-март, пайшанба куни Россия қўшинларининг Бахмут йўналиши бўйича олдинга силжиши ва бу кучлар шаҳар атрофи ва шаҳар ичида борлиги ҳақида маьлум қилди.
Россия Бахмутни назорати қилиш Донбасснинг қолган стратегик саноат минтақаси устидан тўлиқ назорат қилиш учун йўл очаётганини эьлон қилди.