Байден Америка банклари банкротлигини ҳал қилишга уринмоқда
банкларнинг кетма-кет банкротлиги ва мамлакатнинг молиявий барқарорлигидан хавотирда бўлганидан сўнг, Қўшма Штатлар президенти ушбу банкротлик учун жавобгар шахслар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.
Америка расмийлари томонидан ёпилган Силиcон Валлей Банк (СВБ)нинг тўсатдан банкрот бўлиши мамлакат банк секторида ваҳима тўлқинини келтириб чиқарди. Американинг тўртта йирик банки 9-март, пайшанба куни фонд бозорида 52 миллиард доллар йўқотди ва ундан кейин навбат Осиё, кейин эса Европа банкларига келди.
Эрон телерадиокомапаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Жо Байден душанба куни кечқурун Америка банкларининг банкротликлари ҳақида сўзлаган жуда қисқа нутқида “Биз содир бўлган воқеаларнинг тўлиқ тафсилотларини тушунишимиз керак”, деди. Байден солиқ тўловчилар америка банклари банкротлик зарарлари учун маьул бўлмаслаиларини баён этиб, Америка банк тизими хавфсиз ва америкаликлар унга ишониши мумкин, деб даъво қилди.
Айни пайтда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Жо Байден маъмуриятининг молиявий сиёсатини танқид қилиб, шундай деди: банкларнинг қулаши бошланди.