Нима учун Хитой ЖСТга АҚШ устидан шикоят қилади?
-
Нима учун Хитой ЖСТга АҚШ устидан шикоят қилади?
Хитой Савдо вазирлиги, АҚШнинг тарифларни ошириш бўйича нотўғри ҳаракатларига жавобан, Пекин ҳукумапи Жаҳон Савдо ташкилотига шикоят қилади ва ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш учун тегишли қарши чораларни кўради, деб эълон қилди.
1-феврал, шанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойдан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик , ҳамда Канада ва Мексика маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этишни буюрди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хитой Саддо вазирлиги журналистларнинг АҚШнинг Хитой маҳсулотларига 10 фоизлик бож жорий этиши ҳақидаги баёнотига мамлакатнинг муносабати ҳақидаги саволларига жавобан, АҚШнинг нотўғри ҳаракатларига жавобан Хитой ЖСТга шикоят қилади ва ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш учун тегишли қарши чораларни кўради деб эълон қилди.
АҚШ томонидан тарифларининг бир томонлама қўлланиши Жаҳон Савдо ташкилоти қоидаларини жиддий равишда бузади. Бу нафақат ўз муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беради, балкуи Хитой ва АҚШ ўртасидаги нормал иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги ҳам бузади деб эслатди, Хитой ТИВ.
Хитой ТИВ ам Пекин АҚШнинг 10 фоизлик бож эълон қилган ҳаракатидан норозилигини билдириб, бунга қатъий қарши чиқиши ва қарши чоралар кўриш орқали ўзининг қонуний манфаатларини қатъий ҳимоя қилишини қўшимча қилди.
“Некс фондейшен- солиқ фонди” нодавлат таҳлил маркази натижалари шуни кўрсатадики, Доналд Трамп таклиф қилан тарифлар жорий йилнинг ўзида ҳар бир АҚШлик хонадонга қўшимча 830 доллар солиқ жорий қилади. Иқтисодчилар, шунингдек Доналд Трамп маъмурияти томонидан божлар жорий этилиши АҚШ уй хўжаликлари ва иқтисодиёти учун салбий оқибатларга олиб келишидан хавотирда.