Москвада Россия ва Сурия президентларининг учрашуви бўлди
(last modified Thu, 16 Mar 2023 07:06:02 GMT )
март 16, 2023 12:06 Asia/Tashkent
  • Москвада Россия ва Сурия президентларининг учрашуви бўлди
    Москвада Россия ва Сурия президентларининг учрашуви бўлди

Россия президенти Владимир Путин ва Сурия президенти Башар ал-Ассад Кремл саройида учрашиб, музокаралар ўтказди.

Башар Асад чоршанба куни кечқурун расмий ташриф билан Россияга борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Владимир Путин ва Башар Асад ўртасидаги музокаралар кун тартибида кенг кўламли мавзулар, жумладан, террорчиларга қарши курашнинг давоми, икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро муаммолар бор.

Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби билан бу учрашувда ҳам шундай деди:“Россия армияси Сурияга зилзила билан курашишда катта ёрдам берди. Яқинда Россия ва Сурия ўртасида тузилган қўшма қўмита фаолиятидан мамнунман ва улар эришган натижалар янги босқичга йўл очишига ишонаман”.

У таъкидлади: "Дунё мувозанатни тиклашга муҳтож, акс ҳолда у ҳалокат ва қулаш томон кетади".

Россия президенти Владимир Путин ушбу учрашувда шундай деди:“Яқин дўстлар сифатида биз Дамашқни Сурия халқининг зилзиладан азоб чекишини қўллаб-қувватлаймиз”. У ушбу учрашув сабаблари ҳақида шундай деди:“Бўлаётган халқаро ўзгаришлар биздан бир-биримиз билан учрашишимизни талаб қилмоқда. Россия ва Сурия ўртасидаги муносабатлар ривожланмоқда.