Хитой раҳбари стратегик музокаралар учун Россияга кетмоқда
(last modified Fri, 17 Mar 2023 08:57:59 GMT )
март 17, 2023 13:57 Asia/Tashkent
  • Хитой раҳбари стратегик музокаралар учун Россияга кетмоқда
    Хитой раҳбари стратегик музокаралар учун Россияга кетмоқда

Россия ҳукумати Хитой раҳбарининг келаси ҳафтада ушбу мамлакатга ташрифига ишора қилиб, томонлар Пекин ва Москва ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишини маълум қилди.

Кремл бугун (жума) баёнот бериб, Хитой раҳбари Си Сзинпин келаси ҳафта стратегик музокаралар ўтказиш учун Россияга ташриф буюришини билдиради.

Кремл баёнотида айтилишича, Си Сзинпиннинг Москвага ташрифи Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 20-22 март кунлари бўлиб ўтади ва икки давлат ўртасидаги музокаралардан сўнг бир қанча муҳим ҳужжатлар имзоланади.

“Спутник” ахборот агентлиги хабарига кўра, баёнотда, шунингдек, Си ва Путин ушбу музокаралар чоғида Россия ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётгани айтилади.

Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз баёнотида Си Сзинпиннинг Россияга ташрифини тасдиқлади ва Пекин Москва билан халқаро ва минтақавий масалалар бўйича чуқур музокаралар олиб боришини таъкидлади.

Шунга асосланиб, Пекин Хитой ҳукумати Украина масаласида ўзининг холис ва адолатли позициясига амал қилишини ва тинчлик музокараларини олға суришга ҳаракат қилишини тушунтирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилади:“Си Сзинпиннинг Россияга ташрифи Пекин ва Москва ўртасидаги ўзаро ишонч ва тушунишни оширади. Бу сафар Россия-Хитой муносабатлари ривожига янги туртки беради.