Оқ уй F-16 қирувчиларнинг Украинага ўтказилишига йўл қўймасликни таъкидламоқда
(last modified Sat, 18 Mar 2023 09:19:41 GMT )
март 18, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Оқ уй F-16 қирувчиларнинг Украинага ўтказилишига йўл қўймасликни таъкидламоқда
    Оқ уй F-16 қирувчиларнинг Украинага ўтказилишига йўл қўймасликни таъкидламоқда

Ғарб давлатларининг Украинага мамлакат ҳаво кучларини таъминлаш бўйича кўплаб ваъдаларига қарамай, Вашингтон давлати F-16 қирувчи самолётларини Украинага топшириш тўғрисида қарор йўқлигини айтди.

НАТОга аъзо бўлган Польша ва Словакиянинг куни кеча би нечта эски  MiG-29 қирувчи самолётларини Украинага топширганини хабар қилгани Москва давлатиинг кесскин жавобига сабаб бўлди.

Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков  ҳам кеча Польша ва Словакиянинг Украинанинг собиқ Совет қирувчи самолётлари билан таъминлаш қарорини эски жиҳозлардан қутилиш сифатида баҳолаб, бу қирувчи самолётлар Ғарб томонидан Киевга юорилган бошқа техникалар каби йўқ қилинади деб баён этди.

Оқ уй давлати кеча Словакиянинг MiG-29 қирувчиларини Украинага топшириш қарорига қармай, Вашингтоннинг  F-16 қирувчиларини Украинага топшириш қарори ўзгармаганини ҳам эълон қилди.

Шунингдек Финлядия ҳукумати янги қирувчи самолётларни сотиб олганидан кейин Украина армиясига ўзининг эски F-18 Hornet қирувчи самолётларини тақдим этиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

НАТОга аъзо бўлган бошқа икки давлат -Португалия ва Испания ўз қирувчиларининг Украинага ўтказилишига қарши эканликларни олдинроқ маълум қилган эдилар.